avatar
Куч
886.28
Рейтинг
+384.03

SamISI institut

Мақолалар

Samisida “Baron” filmi ijodkorlari bilan uchrashuv

Илм-фан
     Bugungi kunda narkomaniya, odam savdosi, diniy ekstremizm, terrorizm kabi illatlarga qarshi kurashish oldimizda turgan eng dolzarb vazifalarimizdan biridir.
     Bu vazifalar yuzasidan Samarqand iqtisodiyot va servis institutida ham talaba-yoshlar ongida vatanparvarlik ruhini yanada kuchaytirish, turli salbiy ta’sirlarga nisbatan immunitetni oshirish borasida ko’plab ishlar amalga oshirilib kelinmoqda.  

“Vatan kelajagi yoshlar qo‘lida” loyihasi

Илм-фан
     O‘zbekiston “Adolat” SDP Samarqand viloyat Kengashi hamda Samarqand iqtisodiyot va servis instituti tomonidan joriy yilning 23 mart kuni Samarqand Iqtisodiyot va servis  institutida partiya viloyat Kengashi apparat xodimlari, viloyat IIB vakillari, Musulmonlar idorasi viloyat vakillari, “Kamolot” YOIH viloyat Kengashi, FJSHMQMI Samarqand hududiy bo‘linmasi xodimlari ishtirokida institutda ta’lim olayotgan talaba-yoshlar o‘rtasida “Vatan kelajagi yoshlar qo‘lida” loyihasi doirasida “Biz vayronkor g’oyalarga qarshimiz” mavzusida davra suhbati o‘tkazildi.

СамИСИ "Солиқ билимдонлари" аниқланди

Илм-фан
       Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 29 декабрдаги “Камолот” ЁИҲ Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлиси баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 506-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг24 мартида институтда кўрик-танловнинг саралаш босқичи ўтказилди. 
      Унда институтнинг 3 та факултетларидан шакллантирилган 7 та жамоалар иштирок этишди. 4 та шарт бўйича беллашишди. 
Барча 19та расмни кўрсатиш →

Ёшларга оид давлат сиёсати ижроси

Илм-фан
      “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури" ижросини таъминлаш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларнн пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилишвазифаларини юзасидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Халқаро туризм ва туризм сервиси” кафедраси томонидан жорий йилнинг 10 март куни туризм йўналишидаги битирувчи талабаларни ишга жойлаштириш, туристик фирмалар, меҳмонхоналар ҳамда институт ўртасидаги инновацион ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича давра суҳбати ҳамда илмий кўргазма ташкил этилди.

Sport musobaqalari qizg‘in pallada

Илм-фан
     “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури" ижросини таъминлаш мақсадида Республика «Талаба» уюшмаси спорт мусобақалари бошланиб кетди. 
 
    11 март куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Республика “Талаба” спорт  уюшмаси спорт мусобақалари доирасида волейбол спорт тури бўйича очилиш маросими бўлиб ўтди ҳамда 1-тур беллашувларга старт берилди.


Кексалар доимо эъзозимизда!

Илм-фан
     8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан, шунингдек, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” лойиҳаси асосида 7 март куни институт “Камолот” ЁИҲ фаоллари ҳамда маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида жойлашган кексалар ва ногиронлар учун интернат “Саховат уйи”га ташриф амалга оширилди. 

Аёл билан олам мунаввар

Илм-фан
     Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 29 февралдаги 86 сонли буйруғи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2016 йил 22 февралдаги “Вилоятда “8 Март – Хотин-қизлар куни” байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги  №05/3-122 сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Хотин-қизлар” қўмитаси, “Камолот” ЙИҲ БТ ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида институтда 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди, маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди, кекса онахонлар ҳолидан хабар олинди.

Институтимиз “Адолат” маликаси

Илм-фан
     “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳаридаги консерт залида партиянинг“Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасалари талаба-қизлари иштирокида“Адолат маликаси” кўрик–танлови  ўтказилди.

Гўзаллик, вафо ва садоқат тимсоли

Илм-фан
     1 март – шоира Зулфия таваллудига 101 йил тўлди. Бу сананинг шеърият, аёл нафосатининг байрами сифатида кенг нишонланиши анъанага айланган. Айни пайтда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шоира таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Савоб ишни ҳар кун қилиш керак

Илм-фан
      Она заминимизга қадимий ва навқирон байрамимиз “Наврўз” нафаси кириб келиши билан жаннатмакон юртимизнинг табиати, далалари, қир-у адирлари, кундан-кун яшил либос кийиб чирой очиб боради. Бу гўзалликни кўрган ҳар бир инсоннинг кўзи ва дили қувнамасдан иложи йўқ. Бу даврда барча бободеҳқонларимиз қўлларига кетмон олиб, ободонлаштириш, боғ яратиш мақсадида белларини маҳкам боғлашади.

Tinchlikni asrash — dolzarb vazifamizdir

Илм-фан
 
        Kecha Samarqand iqtisodiyot va servis institutida shu mavzuda institut rahbariyati, professor-o‘qituvchilari hamda xodimlari ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi. 
        Tadbirni ma’naviyat va ma’rifat ishlari bo‘yicha prorektor F.Tursunov olib bordi.
        Dastavval “Fitna” nomli hujjatli film namoyish etildi.        

“Qiyomatga qolgan qarz” hujjatli filmning namoyishi

Илм-фан
     Samarqand iqtisodiyot va servis institutida chet elga ishlashga boraman deb yo‘lidan adashgan yoshlar, buning natijasida ularning turli oqimlarga qo‘shilib qolishi hamda ularning ortidan aziyat chekayotgan oila a’zolarining qismatini aks ettiruvchi “Qiyomatga qolgan qarz” nomli hujjatli film namoyishi tashkil etildi.