avatar
Куч
888.18
Рейтинг
+384.79

SamISI institut

Мақолалар

Тўртликлар (ҳасад)

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

 Ҳеч кимсадан олмас, олқиш жаҳонда,


Доим ташвишдадир ҳасадгўй кўнгил.


Эй дўст, яхшилик хаёлингда бўлиб,


Қўлингдан келса гар, ҳасад қилмагил.


                 *****


Комил инсон образи

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Замонамизнинг етук адабиётшунос олималаридан бири, фил.ф.д., профессор Дилором Салоҳий эътироф этишича, буюк мутафаккир, шоирлар шоири ҳазрат Алишер Навоий барча асарларида бир қанча саволларга, улар таркибида “Комил инсон ким?”, деган саволга жавоб ахтарган экан. Бундай саволга жавоб топишни ва ёзишни ўзининг “Ҳамса” асарида мақсад қилиб қўйган экан.        Ҳамсанинг биринчи асари “Ҳайратул аброр” достонида комил инсон қандай одам бўлиши мумкин? деган саволга жавоб топади. Комил инсон қалби эзгуликка лимо-лим тўлган кишилар бўиши мумкин экан. Қалбида эзгулик кимларда бўлади? Энди бунга ҳам жавоб топибди. Эзгулик асосан севишганларда бўлар экан, деган тўхтимга келибди.


Оила бюджетини бошқариш

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Оилалар кўп. Самарқанд вилоятида 512 мингдан кўпроқ оила мавжуд. Ўзбекистонда 5,5 млн. оила мавжудлиги ҳисобланган.         Уларнинг сони ойдан-ойга кўпайиб бораёпти. Лекин оилаларда даромадларни, айниқса пул даромадларини бошқариш ҳар хил. Бир хил оилаларда оила аъзоларининг барча даромадлари одатда (эркакда) тўпланади ва харажат қилинади. Бундай оилаларда асосий дўкон ва бозордан сотиб олинадиган нарсаларни (товарлар, маҳсулотлар, кийим-кечаклар ва бошқалар) эркак киши бажаради. Айрим оилалар борки, оиланинг барча даромадлари аёл кишида тўпланади. Лекин у киши фақат сақловчи вазифасини бажаради. Оила учун бўладиган барча савдо ишларини эркак бажаради. Шундай оилалар борки, оиланинг барча даромадлари аёл (онада) кишида тўпланади. Оиланинг бозор ва бошқа савдо ишларини аёл кишининг ўзи бажаради.


Маънавият ва маърифат тараққиётимиз асоси

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Ўтган 20 йил мобайнида ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, мақсадлари ўзгариши билан халқимизнин, энг аввало, ёшларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, фикрлаши, сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллиги юксалиб бораётгани маънавият соҳасида эришилган ютуқларимизнинг самарасидир. Бундай ижобий ўзгаришлар бундан кейин ҳам давом этаверади. Булар эса ўз навбатида, бугунги ва эртанги ютуқларимизга мустаҳкам замин бўлиши муқаррар, чунки маънавияти юксак халқ қудратли ва енгилмасдир.


Ҳасад ва ҳасадгўй

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Ҳаётни кузатган одам албатта унинг бугунги кундаги суръати ва сийратини англайди ва идрок қилади. Шу туфайли мен ҳам ҳасад ва ҳасадгўйлар ҳақида “Ҳаёт ҳикматлари” (2010 й.) ва “Ибратнома” (2012 й.) номли китобларимда ҳам бир қанча фикрларни айтганман. Қуйида ҳасад ва ҳасадгўйлар ҳақида айтилган айрим фикрларни ва битикларимни келтирмоқдаман:·    Ҳаёси йўқнинг иймони, иймони йўқнинг ҳаёси, иккаласи ҳам бўлмаса, инсонийлиги йўқ. Инсоний фазилатга эга бўлмаган инсонлар ҳасадгўйлардир.·    Ҳасад қилишдан ўзингни асра, ҳасадгўйдан Худо асрасин.·    Ҳасадгўйлар Худо урган одамлардир. Уларни шундай ўнгланмас куйга солиб қўйганлиги учун фақат ачинишдан бошқа илож йўқ.


Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш йўлида

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш борасида ҳам анча ютуқларга эришилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ Президентимиз миллий хусусиятларимиздан келиб чиқиб, ўзимизга хос бўлган мустабид, маъмурий-буйруқбозлик, режали тақсимот тизимидан воз кечиб, “Ўзбек модели” деган узоқ муддатга мўлжаланган сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларни қамраб оладиган мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқди. Бу йўлнинг нақадар тўғрилигини шу 20 йилда босиб ўтган давр исботлади. Айниқса жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг тўрилиги яна бир бор исботланди. Шунинг учун ўтган қисқа даврда бир қанча ютуқларни қўлга киритдик:


Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари – фуқаролик жамиятининг асоси

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бевосита мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишга, қонун устуворлигини ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришни кўзда тутади. Бу тадбирлардан пировард мақсад – юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдан иборатдир.        Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида ҳам туб ўзгаришлар ва янгиланишлар қўлга киритилди. Бу икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқич 1991-2000 йилларни қамраб олса, иккинчи босқич 2001-2010 йилларни ўз ичига олди. Шу даврларда суд ҳокимияти босқичма-босқич мустаҳкамланиб борди, уни жазолаш сифатидаги органдан, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айлантириш борасида тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва унга босқичма-босқич эришилиб келинмоқда. Шу аснода бир қанча натижаларга эришилди.