avatar
Куч
888.18
Рейтинг
+384.79

SamISI institut

Мақолалар

Армия – мустақиллигимиз ва эркинлигимиз кафолатидир

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     13 январь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Армия – мустақиллигимиз ва эркинлигимиз кафолатидир” мавзусида “Ватан  улуғ – бурчим  муқаддас”  эзгу  ғояси остида Самарқанд вилояти 526-Сафарбарлик чақирув резерви баталиони тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари катта лейтенант У.Юлдашев ва гуруҳ командири, сержант А.Кенжаевлар билан ҳамкорликда академик гуруҳларда учрашувлар ўтказилди. Бўлиб ўткан қизғин учрашувларда талабалар томонидан берилган саволларга ҳарбийлар томонидан жавоб бериб ўтилди.


 



Тафаккур синовлари интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Жорий йилнинг 13 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар “Ёшлар маркази” биносида Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, Самарқанд давлат университети, Самарқанд чет тиллари институти ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабалари ўртасида “Тафаккур синовлари” интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди.



Ўзбек йигити – мустақиллик посбони

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Дунёда юртлар кўп, лекин ҳар бир инсон учун ватан битта, у ҳам бўлса, аждодлари яшаб ўтган, ўзининг киндик қони тўкилган азиз маскандир.


     Шунинг учун ҳам Ватан нон каби, жон каби қадрланади, уни ёт кучлардан мудофаа қилиш учун кечани кеча, кундузни кундуз демай собит турувчилар эса энг ҳурматга сазовор инсонлар бўлиб, биз фахр-у ифтихор билан уларни Ватан ҳимоячилари дея ардоқлаймиз. Албатта, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш учун кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.



Ватан ҳимоячиларига эҳтиром

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     2015 йил 12 январь куни “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Самарқанд шаҳрида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик аъзолари, ҳарбийлар, Олий таълим муассасалари, шунингдек, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти вакиллари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ёдига Қуръон тиловат қилдилар.  


 




“Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови”

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Бугунги кунга келиб жиддий муаммо тусини олган ОИВ инфекцияси ҳамда ундан келиб чиқадиган ОИТС касаллигига қарши курашиш, шу билан бирга ёшлар онгига мана шу иллатнинг олдини олиш, ундан ҳимояланиш йўллари ҳақидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, соғлом ҳаёт кечиришнинг энг мақбул йўлларидан бири саналган спорт билан мунтазам шуғулланиб туриш лозимлигини англатиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тараккиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан жойларда, шунингдек республикамизнинг чекка ҳудудларида учрашувлар, давра суҳбатлари амалга оширилиб борилмоқда.



“Конституция халқимиз ҳоҳиш ва иродасининг ифодасидир”

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     2014 йил 4 декабрь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Конституция халқимиз ҳоҳиш ва иродасининг ифодасидир” мавзусида тантанали йиғилиш ўтказилди.


      Унда институт проректорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, Молия ва суғурта хизматлари кафедраси профессори Э.Н.Ходжаев, Менежмент ва статистика кафедраси профессори М.Қ.Пардаев, Ижтимоий гуманитар фанлари кафедраси мудири, профессор С.Каримов, “Устоз-шогирд” Кенгаши раиси С.Суюнов, институт бирлашган касаба уюшмаси раиси Н.Худайбердиев, “Камолот” ЁИХ бошланғич ташкилоти етакчиси Н.Қаххоров, факультет деканлари ҳамда академик гуруҳ талабалари иштирок этишди.



За­­­ҳириддин Мухаммад Бобурнинг маданиятимизга қўшган хиссаси

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

  Темурийзодаларнинг Туркистон маданиятида тутган ўрни ҳақида гап кетганда Захириддин Мухаммад Бобур фаолиятига тўхтамасдан фикр юритиш мумкин эмас. Бобур 1483 йилда Андижонда таваллуд топди. 12 ёшида отаси Умаршайх Мирзо вафотидан сўнг тахтга утиради. Ички низолар, тахт талашишлар натижасида уз юртини ташлаб Хиндистон томон юриш килади ва у ерда Бобурийлар буюк давлатига асос солади. Унинг авлодлари 300 йилдан кўпрок вақт Хиндистонда ҳукмронлик қиладилар. Бобурнинг маданий тараққиётга кўшган ҳиссаси беқиёсдир. Биринчидан у туркий халқлар бадиий эстетик маданиятини ўзининг мумтоз шеърлари билан бойитди. Унинг поэтик ижодининг бош мотивини инсоний туйғулар, Ватан соғинчи, яхшилик, инсонпарварлик ғоялари ташкил килади.



Ҳазрати Навоийни ўқиб, ўгитларини кўнгилларга жо қилиб!

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

“Эл нетиб топгай мениким,мен ўзимни топмасам”


Мана, қарийб 6 асрдирки, ўзбек ҳалқининг буюк фарзанди, атоқли шоир “Вазири равшан замир” — Мир Алишер Навоий назм ва наво самосида йўлчи юлдуздек порлаб турибди. У қолдирган адабий ёдгорлик ҳозирги техника ва технология, информациянинг шиддатли ривожланиш асрида ҳам маърифат, адабиёт оламини ҳайратга солиб келмоқда. Унинг умр, эзгулик, инсоний муносабатлар, киши фазилатлари, ахлоқ ва одоб, илм – фан, давлат тутишлик ҳамда таълим — тарбия илми каби соҳалар бўйича яратган фалсафий фикрлари ўзининг долзарблигини бугунги кунда ҳам йўқотган эмас. Ўзининг умрини, ҳалқнинг ташвиш ва дардларига бахшийда этган, инсонларни эзгуликка, бағри кенгликка, илмга даъват этган улуғ шахс ҳаёти ва ижоди буюк бир мамлакатнинг таҳликали, инқирозга юз тутаётган даврларига тўғри келганлигини биз тарихдан яхши биламиз.



АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

 



   Навоийнинг бадиий, ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашлари бир қадар тадқиқ қилинган бўлса-да, унинг ижтимоий-иқтисодий қарашлари хақида бундай дея олмаймиз. 


   Навоийнинг мулкий миллат ишларини равнақ эттириш борасидаги салмоқли ишлари замонасининг илғор ижтимоий-иқтисодий тафаккурига асосланганлиги шубҳасиз, шунинг билан бирга унинг томонидан иқтисодий фикрлар хазинасига ҳам катта ҳисса қўшилган.


   Навоий ижодида мехнат, айниқса дехқон мехнати жуда катта ўрин эгаллайди. Деҳқончиликни жамият ривожланишининг асоси, унга моддий фарованлик ва маънавий улғайишнинг манбаи деб қаради. Фуқаронинг, бутун тирик мавжудотнинг ризқи рўзини яратувчи ҳам деҳқон. “Деҳқон Одам Атодир”, дейиш билан Европа иқтисодчиларидан бир неча аср олға кетди.


  Агар буржуа иқтисодчилари ХVIII асргача қиймат, бойлик муомалада, савдода вужудга келади деган бўлсалар фақат XVIII асрдагина физиократлар-нинг энг йирик вакили француз иқтисодчиси Франсуа КЭНЕ қиймат қишлоқ хўжалигида вужудга келади, дехқончиликда қилинган меҳнатгина унумдор меҳнатдир, “айирбошлаш ёки савдо бойлик яратмайди”, деб қийматнинг меҳнат назариясига асос сола бошлади.



“Соғлом бола йили” – асосий йўналишлар ва устувор вазифалар” мавзусида семинар.

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимида Мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб юртимизда соғлом она – соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, кенг кўламли умуммиллий дастурларимиз доирасида амалга ошираётган улкан ишлар жаҳон миқёсида ҳам тан олингани, айни вақтда бугунги шиддатли замон, ҳаётнинг ўзи ёш авлод тарбияси борасида олдимизга янги-янги, ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўяётганлигини таъкидлаб, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида – 2014-йилни мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф этдилар.



Ҳаётимизнинг ҳуқуқий кафолати

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан


 


     Халқимиз буюк мамлакатимиз тарихида улуғ сана ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётган Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллигини кенг нишонламоқда.



Либос тагида “нима” бор?

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Ҳозирги замон инсон хулқ-атвори ва истеъмол социологияси билан шуғулланувчи тадқиқотчи олимларнинг ғояларига кўра истеъмол ёки   истеъмол жараёни бу-кишининг тимсоллар (символлар) ишлаб чиқариш жараёнидир. Инсон одми (энг сўнгги модага хос ) либос харид қилар экан,  энг аввало, у атрофга ўзининг замонавий инсон эканлигини «билдирмоқчи» бўлади.  Бошқача айтганда, у атрофдагиларга ўзи тўғрисида «нимадир» демоқчи эканлигини изҳор этади, яъни у шу тариқа  ўзи тўғрисида «чизгилар» орқали шахсини “яратади”.



Эътибор – бу маъсулият демак

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир


                                                                                                        И.А.Каримов      


      Жамиятда инсон қандай ютуқ ва натижаларга эришмасин, қаерда, қандай лавозимда фаолият юритмасин, мактаб даргоҳида олган таьлим-тарбияси унинг баркамол шахс ва йирик мутахассис бўлиб шаклланишида муҳим омилдир. Чунки инсон илк сабоқни мактабда олади, ўқитувчиси ёрдамида яхши-ёмонни танийди. Ҳақиқатан ҳам ўқитувчи наинки синф хонасига файз ва зиё олиб кирадиган, балки минглаб мурғак қалбга эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ўқувчиларга ҳаёт мактабини берадиган буюк зотдир.