avatar
Куч
888.18
Рейтинг
+384.79

SamISI institut

Мақолалар

ИИБ билан ҳамкорлида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўтказилган тадбир ҳақида

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида 2013 йил 25 апрель куни вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.


 


 


       


СамИСИда “Ўзбекистон халқи – диний бағрикенгликнинг юксак намунаси” мавзусида давра суҳбати

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      2013 йил 17 апрель куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Ўзбекистон халқи – диний бағрикенгликнинг юксак намунаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


 



Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида наврўз тантаналари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      Она юртимизда баҳор шамоли эса бошлаган бир пайтда азим шаҳримиз Самарқандда, шаҳримизнинг барча ҳудудларида, барча муассасаларида Наврўз байрами тантаналари бошланиб кетди. Шу жумладан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти жамоаси ҳам вилоятда ўтказилган байрам тантаналарида фаол иштирок этди.


      


Маънавий ва жисмоний соғлом авлод – мамлакат мустақиллигининг пойдевори

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

    Республикамизда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш масаласини давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бири сифатида намоён тўлиши бугунги куннинг долзарб малаларидан бири эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъбири билан айтганда: “Бизнинг фарзандларимиз биздан кўра ақлли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”. Мазкур пурҳикмат маъноли сўзнинг негизида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ғояси илгари сурилганлиги табиийдир.


Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида талабаларни ижодий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

     Мамлакатимизда ёшларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, уларнинг саломатлигини таъминлаш, мустақил ҳаётга қадам қўйишида ёрдам бериш давлатни ёшлар сиёсатини устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб келинмоқда. Айтиш жоизки, айни пайтда мазкур жараёнида давлат орган ходимлари билан олий ўқув юртларини профессор-ўқитувчилари бир қаторда фаолият юритиб ёшларда юксак ҳуқуқий маданият ғояларини ўзлаштириш бўйича уларда кўникмалар ҳосил қилиб келмоқдалар.


Сервис соҳасида мутахассисларини тарбиялашда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

    Ёш мутахассисларни тарбиялашда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишга алоҳида аҳмият бериб келинмоқда. Айтиш жоизки, олий таълим муассасаларида замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар тизмини ташкил этилиши ва уни асосланган ҳолда сервис соҳа мутахассисларини тайёрлаш долзарб масалалардан бирига айланиб бормоқда.


Она Мадхи

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Кўнгил сирларимни бўлиб сирдоши


Ҳаёт мактабида йўлим ёлдоши.


Юзингиз ювмасин томчи кўз ёши,


Сизга жоним фидо меҳрибон онам.


 


Тунлари ухламай бешик тебратган,


Бедор оқшомларда аллалар айтган.


Болам деб, жоним деб бағрига босган,


Сизга жоним фидо меҳрибон онам.


 


Бўйимга бўйлабсиз гулнинг бўйлари,


Қалбимга жойлабсиз меҳр нурлари.


Сиз билан ёруғдир умрим йиллари,


Сизга жоним фидо меҳрибон онам.


 


Меҳрли юзингиз ой шуъласида


Пок ният қилибсиз намоз бошида


Хусну сийратингиз кўз-у қошимда,


Сизга жоним фидо меҳрибон онам.


 


Йиғласам кўзимнинг ёшин аритган,


Қизим деб умрини билмай қаритган


Қалб меҳри билан йўлимни ёритган,


Сизга жоним  фидо меҳрибон онам.


 


                                                                                 


 


            Сарвигул Усмонова — МК-312 гуруҳ талабаси

Оиланинг мустаҳкам бўлишида тарбиянинг аҳамияти

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

      “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”.                                                                                                                                               А.Авлоний


 


        Оиланинг мустаҳкам бўлиши тарбияга боғлиқдир. Чунки, тарбияли оиладан ҳеч қачон тарбиясиз фарзанд чиқмаган. Шуни айтиш мумкинки, ёш оилаларнинг бузилиб кетаётгани, ёшларнинг аввало ўз уйида кўнгилдагидек муҳитга эга бўлмаган, тинчи йўқ, ибратсиз ота-оналарнинг фарзандлари бўлиб чиқишади.


Конституция кунига бағишлов

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Йигирма йил қўлимда қомус


Калимадек айтаман такрор,


Ўзбегимда баланддир номус


Сенга содиқ, сен билан алёр.


 


Ҳар сатрингни жойладим дилга,


Такрор-такрор айтаман тилда,


Темур бобом “Тузук”ларидек,


Байроқ қилиб боғладим белга.


 


Бир китобча қўлга олгудек,


Юракларда шовқин солгудек.


Мустақиллик юлдузи бўлди,


Саодатим шонли йўл кулди.


 


Йигирма йил қўлдан –қўлдасан,


Мехр сари шараф йўлдасан.


Миллатимнинг шавкатин-шонин,


Қўшиқ қилиб, сайрадик, жонин.


 


Бунда олим ўқиб маъруза,


Ҳар сўзингни қилади тавоб...


Толиблар тонг сари сени


Ардоқлайди, севинчи жавоб...


 


Сенга олқиш қомусим бугун,


Юрагимда очилди тугун,


Дастурамал қадаминг қутлуғ,


Минг йил яша – Улуғсан, улуғ!


   Ўзбегим, ўзбегим....   


 


 


        Жумақул Карим — СамИСИ доценти

Самарқанд таомлари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       


 


    2012 йилнинг 29 декабрь кун вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Янги йил арафасида “Самарқанд нонлари”, “Самарқанд ширинликлари” ҳамда “Самарқанд миллий таомлари” кўрик танловлари ўтказилди. 



Иқтидорли талаба-ёшларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш йўллари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

                                           “Ўқиб ўрганилган ҳар бир ҳунар,                                                                                          Ҳунармандга бир кун фойда келтирар.”                                     


                                                         Низомий Ганжавий                                                       


         Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Республикамизда, бугунги кунда таълим соҳасининг ҳуқуқий асослари яратилган. Қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да ушбу масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан қилиб белгиланган. Республикамизда таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик характерга эга эканлиги, таълимнинг узлуксиз равишда амалга оширилиши, бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифалари соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган.


Мустақил фикрлайдиган ёш авлодни тарбиялашда касбий маҳоратнинг тутган ўрни

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

                            “Таълим фақат сўз ва ўрганиш билангина бўлади.                                                                 Тарбия эса амалий иш, тажриба билан бўлади.”                                                                               Абу Наср Форобий                                                                                        Мамлакатимизда  демократик  давлат ва  фуқаролик  жамиятини  қуришга қаратилган  устувор вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалар таълим соҳасига ҳам тааллуқли бўлиб босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган маросимдаги  маърузасида, яна бир бор ёшлар, уларнинг таълим-тарбиясига тўхталиб шундай дедилар: “… бизнинг энг катта  таянч ва суянчиғимиз, ҳал қилувчи  кучимиз ёш  авлодимиздир.


Оиланинг жамиятдаги муҳим ижтимоий институт сифатидаги ўрни

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       Оила мустақил ижтимоий институт бўлиб шаклланганидан буён то истиқлол давримизгача кўп қиррали ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Ҳар бир тарихий даврда оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари хилма-хил мазмун билан бойиб борди. Истиқлол шарофати билан маънавий тикланиш жараёнлари жадал кечаётган мамлакатимизда оила институти ижтимоий ҳаётда тобора мустаҳкамроқ ўрин эгаллаб бормоқда. Бу борада Юртбошимиз И.А.Каримов асослаб берган оила омилини мустаҳкамлаш концепцияси эътиборга сазовордир.        “Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир”.


Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросини таъминлаш баркамол инсонни шакллантиришнинг асосидир

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Ўқитувчи ва мураббийлар кунини нишонлар эканмиз  шуни қайт этиш зарурки бундан 15 йил муқаддам қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури деб ном олган Таълим соҳасини ислоҳ қилиш дастури мамлакатимизда янги жамият қуришнинг босқичма-босқич тараққиёт ривожланиш принципига асоланган иқтисодий ва сиёсий ислоҳатларни биз танлаган “Ўзбек модели” йўлимизнинг ажралмас таркибий қисмидир.


Билиш фалсафаси ва баркамоллик

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

    Юртимизда инсон онги, билими, камолоти тўғрисидаги қарашлар ривожида VIII-ХII асрлар муҳим ўрин тутади. Бу даврда араб истилоси оширилган, ислом расмий ҳукмрон динга айланган, ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва халқимиз тафаккурида муайян ўзгаришлар рўй берган эди. Ушбу тафаккур услубининг устувор ғоялари ислом дини ва фалсафасининг тушунча ҳамда тамойилларига асосланган эди.Юртимиз халқлари цивилизацияси, онги ва тафаккури, миллий қадриятлари араб дунёси, маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатгани шубхасиз. Зеро, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Улугбек каби мутафаккир олимлар, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Аҳмад Яссавий, Бахоуддин Накшбанд каби илохиёт илмининг забардаст алломалари, Лутфий, Юсуф Хос Хожиб, Навоий, Бобур, Бедил, Машраб каби шоир ва ёзувчилар цивилизациямиз маданияти ва қадриятларига таъсири беқиёсдир.


Маънавият инсоннинг куч - кудрат манбаидир

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Маънавият нима? Юртбошимиз Ислом Каримов аниқ қилиб ёзганидек, «Маънавият — инсонийликка олиб борадиган йўлдир» (И. Каримов, Миллий мафкура ҳақида. Тошкент, 2000 йил, 24-бет).        Ҳаёт моҳиятини англаб етишга ўз умри, билим ва салоҳиятини бағишлаган не-не буюк зотлар, мутафаккир файласуфлар, аллома ва азиз авлиёлар — миллати, тили ва динидан қатъий назар бу мавзуда қанча-қанча асарлар яратган. Лекин бу савол бугунги кунда ҳам ҳануз ўткир ва долзарб бўлиб қолаётганини инкор этиб бўлмайди.


Билим ва тафаккур кадрланган юрт

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Маълумки, Ўзбекистан нафақат шарқ, балки умумжаҳон тамаддуни бешикларидан бири. Ушбу қадим ва табаррук заминдан буюк алломалар, фозил-у фузалолар, олим-у уламолар, сиёсатчилар етишиб чиққан. Бой тарихимиз шундан далолат беради-ки, қайси замонда илм-у фанга, маданиятга алоҳида эътибор қаратилган бўлса, ўша замонда тараққиёт бўлган, фаровонлик юз берган, халқнинг маънавияти юксакликка кўтарилган. Таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаби даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни тарбиялаш мақсадида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.    


Фуқаролик жамиятини такомиллаштириш ва сайлов қонунчилиги

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш борасида ҳам мамлакатимизда мустақиллик йилларида миллий сайлов тизимини изчил ва босқичма-босқич либераллашувини таъминлашда анча ишлар қилинди ва ушбу жараён муттасил такомиллашиб бормоқда. Сайловлар жамиятимизда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Буни Президентимизнинг сайловга берган таърифидан ҳам пайқаш мумкин.        “Сайловлар, — Президентимиз ўзининг Концепциясида таъкидлага-нидек, — бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлиқ демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз ҳоҳиш иродасини эркин ифода этишининг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга масаладир” (Концепция 35 б.).


Устоз – отангдан улуғ

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

·    «Устоз – отангдан улуғ». Ҳали хулоса қилишга шошилманг.·    Биз эркаклар, ҳаммамиз отамиз. Ота сифатида хафа бўлиш йўқ. Ҳаммамиз қайсидир маънода устозмиз. Устоз сифатида талтайиш ҳам йўқ. Аммо ҳақ гапни айтиш керак. Устоз – отангдан улуғ.·    Устозларни жуда кўп кишилар улуғлайдилар. Кўп кишилар улуғлаган инсонларни улуғ деб айтиш жоиз.